Ўзбек боксчиси энг жиддий рақибга тўқнаш келади

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 5 декабрь куни профессионал бокс  кечаси ташкил этилади. Унда Сардор Музаффаров ҳам навбатдаги рейтинг жангини ўтказади.

Профессионал боксда уч йил олдин фаолиятини бошлаган 25 ёшли боксчимиз шу кунга қадар тўртта учрашувда рақиблари устидан зафар қучган. Сардор учта мағлубиятни эса, бирор марта ютқазмаган кучли боксчилардан қабул қилиб олган.

Айниқса, ўтган йили иккита жанг ўтказиб, ҳар иккисида ҳам имкониятни бой бергани аламли бўлди. Энди у мағлубиятлар тўридан чиқиб кетишга ҳаракат қилади.  

Сардорнинг бу галги рақиби аввалгиларидан анча кучли ва тажрибали. Россиялик Евгений Чупраков 22 та жангни ўз фойдасига ҳал қилган ва шулардан 12 тасида рақибларини муддатидан олдин енгган. Уч марта мағлуб бўлган.

Музаффаров саккиз раундлик жангда жиддий рақиб синовидан ўтиши керак бўлади.   

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)