Ўзбек боксчилари қайси футбол клубларига мухлислик қилишади? (1-қисм)

Боксчиларимиз орасида футболга ишқибозлари жуда кўп. Уларнинг баъзилари тўп тепишда ҳам юқори маҳоратга эга. Мисол учун, Исроил Мадримов, Шаҳобиддин Зоиров, Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўсматов ва Қудратилло Абдуқаҳҳоровни айтиб ўтишимиз мумкин. Уларнинг миллионлар ўйинига бўлган қизиқишини инобатга олиб, чармқўлқоп усталаримизнинг жаҳон футболида қайси клубга мухлислик қилиши ҳамда қай бир футболчининг ҳаракатларига қойил қолишини билишга бел боғладик...

Хуршидбек Норматов: “Челси” ҳамда “Манчестер Сити” клубларига қизиқишим юқори. Лекин улардан бирини танлаш керак бўлса, ёшлигимдан бери “Челси”га мухлисман. Дидье Дрогба мен учун бетакрор футболчи.

Хуршидбек

Азизбек Абдуғофуров: Болаликдан буён “Реал” жамоаси ишқибозиман. Футболчилардан эса, Криштиану Роналдунинг ҳаракатлари қойил қолдиради.

Азизбек абду-офуров
Фазлиддин Ғойибназаров:  Ҳозирги кунда Криштиану Роналду ҳамда Лионель Месси энг кучли футболчилар. Бу иккисига гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Ўзимга келсак, “Ювентус” мухлисиман. Футболчилардан эса, ўз вақтидаги афсунгар бразилиялик Роналдиньога қойил қолардим.

Фазлиддин

Қудратилло Абдуқаҳҳоров: Аслида, футболнинг ашаддий ишқибозиман, деб айта олмайман. Лекин ҳар доим “Барселона” иштирокидаги ўйинларни қолдирмасликка ҳаракат қиламан. Севимли ўйинчим эса, Месси.

Қудратилло

Олимжон Назаров: Мен клуб ҳақида бир нима дея олмайман. Чунки, кўплаб жамоаларнинг ўйин услуби ёқади. Лекин футболчи борасида Криштиану Роналдуни нафақат ўйинини, балки инсонийлик жиҳатини ҳам ҳурмат қиламан. У барчасига ўзининг мехнати ва интилиши билан эришган. Қолаверса, кўплаб ҳайриялар қилади. Шунинг учун ҳам, Роналдунинг жаҳонда миллонлаб мухлислари бор.

Олимжон

Ҳусниддин Пўлатов: “Барселона” ва Месси.

Хусниддин

Баҳодир Жалолов: Англиянинг Ливерпуль” жамоасига меҳрим баланд ва ушбу клуб иштирокидаги ўйинларни маза қилиб томоша қиламан.

Баҳодир жалолов

Ҳасанбой Дўсматов: Мени яқиндан биладиган инсонлар “Барселона” мухлиси эканлигимни яхши билишади. Севимли футболчим Лионель Месси... Бекорга ўзга сайёралик дейишмайди. Рио Олимпиадасидаги ғалабамни аргентиналик футболчи каби нишонлаганим ҳам кўпчиликка аён.

Ҳасанбой

Равшанбек Умурзақов:  Футболга қизиқишим у қадар юқори эмас. Лекин нуфузли турнирларни томоша қилиб бораман. Айниқса, “Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамоснинг майдондаги сардорларга хос ҳаракатлари ва ҳеч нарсадан тап тортмаслиги  ёқади.

равшанбек

Абдумалик Ҳалаков:  “Ювентус” ва Криштиану Роналду.

Халаков

Муҳаммадсалим Сотволдиев: Юрген Клопп бошқарувидаги “Ливерпуль”  клубининг ашаддий ишқибозиман, деб айта оламан. Севимли футболчим эса, Муҳаммад Салоҳ.

Муҳаммад

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)