Ўзбек бокcчиси олдида ожиз қолган собиқ WBA ва IBF чемпиони ўз фаолиятини якунламоқчи

Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида WBA ва IBF йўналишининг собиқ чемпиони Aмир Хан ўзининг профессионал фаолиятини якунланлаши мумкин эканлигини тан олди.

"Мен яна жанг қиламанми? Билмайман. Мен ушбу мавзуни ўзим билан муҳокама қиляпман.

Тўлиқ ўқув-машғулот йиғинлардан кейин буни билиб оламан. Aгар мен энди бокс туша олмаслигимни ҳис қилиб ва эришганларимни барчаси шу эканлигини билсам, кетишим мумкин ”,- деди Хан.

У сўнгги жангида ярим енгил вазн тоифаси собиқ чемпиони Билли Дибни нокаутга учратганди.

Маълумот учун, ушбу чармқўлқоп устасини ҳамюртимиз Алишер Раҳимов спарринг жангда нокдаунга учратган ҳолда, унга имконият қолдирмаган эди.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)