Овечкин Хабиб Нурмагоммедовни ортда қолдирди
Ads

“Вашингтон"  клуби ҳужумчиси Aлександр Овечкин GQ талқинига кўра, йил спортчиси сифатида тан олинган. Хоккейчи овоз бериш жараёнида биринчи ўринни эгаллади, аммо ҳозирда у AҚШда бўлганлиги сабабли, тақдирлаш маросимига кела олмади.

"Йил спортчиси" номинациясида ММA жангчиси Хабиб Нурмагомедов,  конькида учиш бўйича энг машҳур спортчилардан бири Павел Кулижников, трамплиндан сакраш бўйича Жаҳон Кубоги ғолиби Евгений Климов ва теннисчи Карен Хачановлар   ҳам даъвогарлик қилишган эди.

Таъкидлаш жоизки, Хачанов яна бир номинация — “King of the Year”ни қўлга киритди.