Отабек Шукуров ўзи туғилган жойдаги кам таъминланган оилаларга кунлик маҳсулотларни хайрия қилди. Сизчи?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва БААнинг "Шаржа" клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров савобли ишга қўл урди.

У ўзи туғилган Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги кам таъминланган оилаларга кунлик ишлатиладиган маҳсулотлар (картошка, пиёз, ун, ёғ, гўшт ва ҳоказолар)ни тақдим этди. Ўз навбатида, футболчи ижтимоий тармоқдаги ўзининг саҳифасида бошқаларни ҳам савобли ишга чорлади.

Шундай паллада Отабек Шукуров эҳтиёжманд оилаларга ёрдам берди. Сизчи? Сизда ҳам имконият бўлса, яқинларингиз ва ундан ортса бошқаларга ҳам ёрдам қўлини чўзинг. Синовли кунларда бир-биримизга ёрдам берайлик.

Бу орқали Шукуров хайрия челленжига қўшилди. Сиз ҳам челленжда иштирок этинг!!!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)