Отабек Шукуров нега бирдан терма жамоанинг ўйини ўзгаргани, Купернинг услубидан ҳалос бўлишга қийналинаётган жиҳат ҳақида гапирди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати иккини саралаш босқичи 4-туридан ўрин олган Сингапурга қарши баҳс учун тайёргарлик кўрмоқда.

“Жар” стадионида машғулотлар ўтказаётган терма жамоамиз вакили Отабек Шукуровни суҳбатга тортдик.

- Тайёргарлик жараёнлари қандай кечмоқда?

- Бир неча кундан бери машғулотлар ўтказмоқдамиз. 10 октябрь куни Яман билан беллашдик ва йирик ҳисобда зафар қучдик. Бу тарихга айланди. Энди бор эътиборимиз Сингапур билан ўйинга қаратилган. Кайфиятимиз аъло даражада. Беллашувга барча тайёр. Насиб бўлса, Сингапурдан ҳам ижобий натижа билан қайтамиз.

- Яманга қарши баҳсда 5:0 ҳисобида зафар қучдик ва бу Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ саралашларидаги 50-ўйинига айланди. Ушбу статистикадан хабаринглар бўлиб, юбилей ўйинга мос ҳисоб қайд этиш учун ҳаракат қилдингларми?

- Тўғриси, шахсан менинг хабарим йўқ эди. Учрашув якунлангач буни интернетда ўқидим.

Футболда олдиндан нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Ҳаммаси майдонда ҳал этилади. Ҳудога шукр, 5:0га ютдик ва ушбу натижа юбилейга тўғри келганидан хурсандман.

- Ўзбекистон МТЖ Яманга қарши баҳсда умуман бошқача ўйин намойиш этди. Бу дажарадаги кескин ўзгаришнинг сабаби нимада?

- Ўз фикримни айтадиган бўлсам, термада мураббий алмашди. Ўзбекистон футболидан келиб чиққан ҳолда биз тўп билан кўпроқ муомала қиламиз. Бизга ҳимоявий тактика тўғри келмайди.

Ҳозир Вадим Абрамов бошчилигида шу нарсага урғу беряпмиз, прессинг уюштиришни ўрганяпмиз. Қолаверса, Яманга қарши баҳс янги мураббий қўл остидаги илк ўйинимиз эди. Турдан-турга янада кучайишга ҳаракат қиламиз.

- Бир йил катта муддат. Бу давр мобайнида Купернинг қайси услубига кўникиб қолган эдинглар ва халос бўлиш қийинчилик туғдираётган жиҳат?

- Охирги ўйинни таҳлил қилганимизда, рақибга тўпни олдириб қўйишимиз билан ҳимояга бирдан қайтардик, прессинг қилмасдик. Шу жиҳат мийяга сингиб қолгани учун сал оқсагандекмиз. Энди кейинги учрашувларда бундан ҳалос бўлишга ҳаракат қиламиз.

6871570728043

- Сингапур терма жамоаси биз ҳавфсирашимизга асос бўладиган рақибми?

- Ҳар бир жамоани ҳурмат қилиш лозим. Ёдингизда бўлса биринчи тур жуда оғир кечганди. Рақибни менсимаслик яхши оқибатларга олиб келмайди. Шунинг учун барчани ҳурматини жойига қўйиб, жанговар руҳда руҳда майдонга тушиш лозим.

Эслатиб ўтамиз, Сингапур – Ўзбекистон учрашуви 15 октябрь куни ўтказилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Рустам Содиков
15/10/2019 05:06
Термадаги йигитлар узи кучли эди. Улар бирданига узгармади. Илгаридан куп жихатдан яхши уйнардилар. Факат уларни бирлаштириб тугри йулга бошлайдиган тренер йук эди.
Худо хохласа энди яхши булади! МТЖ уйинларига омад тилайман!
Алишер Хусанов
14/10/2019 08:18
А.К.Абрамов енида ердамчи мураббий килиб Рузикул Бердиевни олса буларди,чунки иккаласини хам уйин услиби хужимкор уйин курсатади хаммда бир неча йиллардан бери Насаф кулибини бошкариб келиши билан бирга араб,ирон кулубларини унга таниш.Узбекистонгга доим глаба тилайман.
Сингапурни дарвозасига 3 та год уришади худо хохласа. Омад...

Минбар

Барча блоглар