Остонга Франциядан рақобатчи келяпти

Москванинг "Спартак" клуби "Тулуза" хавбеки Ибрагим Сангарени ўз сафида кўрмоқчи. Бу ҳақда журналист Вячеслав Короткин маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, 22 ёшли Кот-д’Ивуар терма жамоаси аъзоси рус клубига шу ёз кўчиб ўтиши мумкин. Унинг трансфери эса 9,5 млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Сангаре “Тулуза” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 84 та ўйинда иштирок этди ва 2 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, “Спартак” тез орада ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўруновнинг трансферини ҳам расман эълон қилиши кутилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)