Остон Ўруновга Германиядан аниқ таклиф бор

Бир неча кун аввал "Уфа"дан "Спартак" клубига Остон ўрунов кўчиб ўтди. Аммо унинг атрофида ҳали ҳам трансфер янгиликлари тинмаяпти.

Россия терма жамоасининг собиқ матбуот котиби Илья Казаков ҳамюртимизга Германиядан аниқ таклиф борлигини маълум қилди. Унинг айтишича, "Герта" клуби Ўрунов учун 5 миллион евро беришга тайёр.

Аммо "Спартак" бу нархга ярим ҳимоячини сотмаслиги аниқ. Жамоа Ўруновни ундан кўпроқ суммага қўйиб юбориши мумкин.

"Спартак" бош директори Шамиль Газизов Остон Ўрунов учун 5-6 миллион евролик таклиф борлигини айтганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Насаф
09/08/2020 18:03
А йуге куйсангчи, хазилам эви биланда
Н. М.
09/08/2020 18:46
Озгина нозланяптида Спартак