Остон нега

"Уфа" ёзда "Спартак"га сотган ярим ҳимоячиси Остон Ўруновни яна ортга қайтаришга уруниб кўрди, аммо бу амалга ошмади.

Россиялик журналист Иван Карповнинг маълум қилишича, уфаликлар 20 ёшли ҳамюртимизни ижарага олишни режалаштиришган эди. Аммо “Уфа” шунда ҳам Остоннинг маошини “Спартак” томонидан тўланиши шартини қўйган. Москва гранди эса табиийки, бундай таклифга дарҳол рад жавобини берган.

Остон Ўрунов “Спартак”га 2020 йилнинг ёзида 1 млн евро эвазига айнан “Уфа”дан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум 9 та ўйинда иштирок этди ва 1 та гол урди. Унинг москваликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)