Ўсмирлар ва ёшлар термаларидаги пасайиш, ЖЧга бориш, кўзбўямачилик, болалар футболи ва бошқалар ҳақида
Ads

Хабарингиз бор, ФИФА яқиндагина 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати 32 та терма жамоа қатнашишини расман эълон қилди. Бунга қадар жамоалар сонини 48 тага етказилиш борасида ишлар олиб борилганди. Бироқ якунда жамоалар сони оширилмади.

Ушбу хабардан сўнг биз футбол шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаевга юзландик ва уларнинг ушбу маълумот биз учун қандай салбий томонлари борлигига қизиқдик.

ДАВОМИ...

- Футболимиз раҳбарияти алмашганига 20 ой бўлди. Шу вақт мобайнида 16 ёки 19 ёшликлар орасида янги кашф қилинган футболчини бугун баралла айтишнинг иложи борми ёки кимни сиз-у биз ўзимиз учун кашф этдик? Аҳир ҳақиқий юлдуз 17 ёшида катталар ўртасидаги мусобақада қатнашишга, балки нафақат қатнашишга эътиборни қаратишга имкон топа олади. Миржалол Қосимов, Владимир Фёдоров, Майкл Оуэн яна қанча юлдузларни мисол келтириш мумкин. Бизда афсуски кейинги пайтларда фестивалларга эътибор беряпмиз. Болалар футболи деймизда мамлакатимиз бўйлаб 1 000 та мусобақа ўтказамиз дедик. Шунача мусобақа ўтказганимиз жуда зўр иш. Жойларда футбол тарғиботи учун, болалар вақтини беҳуда сарфламаслик учун бу жуда ҳам яхши ташаббус. Лекин селекция қаерда қолди? Биз болалар ва ўсмирлар мактабининг фаолиятини нечоғлик ривожлантира олдик. Ҳар бир клуб ўз академиясига эга деган бугунги шиор ўзини оқлаяптими? Наҳотки, бир неча йиллар аввал “Пахтакор” футбол мактаби ёмон ишларди? Ҳозир “Пахтакор” ўз академиясига эга эмаслиги учун Қашқадарёдаги футбол академиясидаги академияни футбол академияси деб ҳисоблаб, “Пахтакор” унга пул тўлаяпти. Қаршида ёш истеъдодлар футбол билан шуғулланишяпти. Номи “Пахтакор”нинг академияси. Футбол мактаб интернатлари вилоятларда фаолият олиб боради. Болалар эрталаб туриб, бадантарбия қиларди, нунуштадан кейин дарсларда иштирок этарди. Кейин жисмоний машғулотлар ва футболга берилишарди. ЎФА ташаббуси билан ана шу мактаб фаолияти ўзгартирилди. Болалар, ўқувчилар интернатларда эмас, балки яқин атрофдаги мактабларда таҳсил олсин дейилди. Бу ўқувчиларнинг билим савиясига кўмаклашади ва мактаб интернатларнинг фаолиятини янада юқори босқичга кўтаради дедик. Ваҳоланки, футбол академияси бўлгани учун етуклик аттестати беришга ҳаққи йўқ. Шунинг учун ўқувчилар мактабга чиқариб юборилди. Бунда уларнинг маълум вақти йўлда йўқоладиган бўлди. Энг ёмони аввал мактаб интернати раҳбарияти мураббийлар билан келишган ҳолда, ўқув жараёнини мувофиқлаштириши мумкин эди. Айтайлик қандайдир мусобақа арафасида жамоа аъзолари майдонда кўпроқ шуғулланиб, футбол ўйнаши аммо ўша турнирдан қайтиб келганидан сўнг қолдирилган дарсларини етказиб олиш имкониятига эга бўларди. Ҳозир бунинг иложи йўқ. Чунки ўқувчилар атрофдаги турли мактабларга боради, у мактабдаги ўқитувчи дарсини тўхтатиб турмайди. Оддий вазият.

Биз мева бериб келаётган дарахтларни бутаб ташладик. Ўрнига мева берадиган янги, серҳосил дарахт эка олмадик. Бугунги кунга келиб ўсмирлар терма жамоамиз, ёшлар терма жамоамиз Осиё чемпионати финал босқичига чиқолмаётгани беъжиз бўлмаса керак ва бундан буёғига агар ўзгариш бўлмаса аҳвол ўнгланмайдиганга ўхшайди. Яна бир тарафи, футболимизда эртанги кунига ишонч бўлиши шарт. Ўшанда терма жамоа кучаяди. Бизда сўнгги йилларда регламент деган нарсага беписандлик билан қараш одат тусига айланди. Икки йил муқаддам кузда мусобақа якунланишига уч тур қолганда, чемпионат 16 жамоа иштирокида бошланди. Лекин келгуси йили 12 та жамоа қатнашади дедик. 2019 йилги чемпионат бошланишидан бир ҳафта аввал ҳам биз мусобақада қайси жамоалар иштирок этишини билмасдик. Ваҳоланки, 2018 йилнинг кузида Ўзбекистон футболига амалда раҳбарлик қилаётган ЎФАнинг биринчи веце-президенти Умид Аҳмаджонов биз лицензиялаш талабларига жавоб бермайдиган бирорта жамоани Суперлигада ўйнатмаймиз деганди. Тўғри қарор! Лицензиядан ўта олмаганни бирортасини ўйнатмаслик керак. Лекин нима учун унда ҳозиргача “Қўқон-1912” меҳмонда ўйнаб юрипти? Нега “Андижон” стадионини танътаналар билан фойдаланишга топширяпти-да, иккита турдан кейин яна меҳмонда Фарғонада ўйнашга мажбур бўляпти? Кўзбўямачилик кимга керак. Қандай қилиб, Самарқанд олий лигадан бенасиб қолдирилди-ю, нима учун қайтариб Суперлига вакиллари сафига қўшиб қўйилди? Термизнинг “Сурхон” жамоаси хоразмликлардан ёки қорақалпоғистонликлардан фақат ҳоким футболга ёрдам бергани, ҳомий топилгани билан устун холоску. Футболимиз мутасаддилари ана шу вилоятлардаги мухлислар катта футболдан баҳра олишга ҳақли. Шунинг учун биз керак бўлса, лигани кенгайтиришиз адолатдан дейишяпти. Нима Хоразмда одам озми ёки футболга қизиқишмайдими? Қорақалпоғистонликлар катта футболни кўргиси келмайдими?

Ҳуллас терма жамоадан бошланган гапимиз айланиб-ўргулиб клубларимизга бориб тақалиши, футбол тизимимизга кўчиши табиий бир ҳолга айланиб қолди. Демак, биз Қатарда эмас, ким билади дейсиз, балки 2026 йили ўша 48 жамоа жаҳон чемпионатида иштирок этишига руҳсат берилган турнирда Ўзбекистон терма жамоаси майдонда ўйнашини хоҳласак, ҳакамларимизгина бориб, юртимиз байроғини кўтарилишини эмас, Ўзбекистон футболчилари учрашувларда иштирок этишини истасак, бугундан бошлаб жиддий ўзгаришларни қилишимиз керак ва қоғоздагина эмас, амалда наф келтирадиган ўзгаришларга эътибор беришимиз, уларни амалга оширишимиз зарур.

БОШЛАНИШИ...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
25/05/2019 10:42
Андижон уйини фаргонада утказилиши сиадион сабаб булмаган. Хамма гапни бир жойга кушиш нотугри