Оскар:

Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клуби легионери Оскар Италия клубларидан бирида фаолиятини давом эттириш нияти борлигини айтди.

"Сўнгги хафтада Миланнинг иккита клуби билан гаплашдим, тўлиқ маълумот бера олмайман, аммо келажакни айтишим мумкин: Италияда ўйнашни хоҳлайман," - деди Оскар.

27 ёшли футболчи "Сан-Паулу" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Кейинчалик, "Интернасьонал" жамоасида ўйнаган. 2012 йили "Челси"  32 млн еврога сотиб олди. 2017 йилнинг бошида Хитой клубига 60 млн еврога трансфер қилинган.

"Шанхай СИПГ" таркибида 108 та учрашувда майдонга тушиб, 35 та гол урган ва 57 маротаба ассистентлик вазифасини бажарган.

Бразилиялик футболчининг Хитой жамоаси билан 2020 йил якунига қадар шартномаси бор.

Манба:Passioneinter

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)