Осиё Кубоги (U-23). Майдонга тушган энг ёш футболчилар 10 талигида Абдувоҳид Нематов ҳам бор!

Таиланд мезбонлик қилаётган, 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё Кубогида майдонга тушган энг ёш футболчилар ўнталигини тузиб чиқдик.

Ушбу рўйхатда, ОТЖмиз дарвозабони Абдувоҳид Нематовнинг ҳам номи бор ва у 7-ўриндан жой олди.

Майдонга тушган энг ёш футболчилар 10 талиги:

1) Суфъанат Муента (Таиланд) Баҳрайн (5:0) га қарши баҳсда 17 ёш-у/5 ой/6 кунлигида майдонга тушди.

2) Абдулсалом (Қатар) Сурия (2:2) га қарши баҳсда 17 ёш-у/10 ой/20 кунлигида ўйнади.

3) Якоб Италиано (Австралия) Ироқ (1:1) га қарши учрашувда 18 ёш-у/5 ой/9 кунлигида тўп сурди.

4) Аллаҳёр Сайёдманеш (Эрон) Ўзбекистон (1:1) га қарши ўйинда 18 ёш-у/6 ой/11 кунлигида майдонга тушди.

5) Яҳё Айман (Саудия Арабистони) Сурия (1:1) га қарши беллашувда 18 ёш-у/8 ой/1 кунлигида турнирда дебют қилди.

6) Аҳмад Афания (Иордания) КҲДР (2:1) га қарши баҳсда иштирок этганида 18 ёш-у/9 ой/17 кунлик эди.

7) Абдувоҳид Нематов (ЎЗБEКИСТОН) Эрон (1:1) га қарши учрашувда 18 ёш-у/9 ой/20 кунлигида майдонга тушди.

8) Муҳаммад Эмад (Қатар) Саудия Арабистони (0:0) га қарши ўйинда 18 ёш-у/10 ой/16 кунлигида тўп сурди.

9) Ҳуссайн Аҳмад (Саудия Арабистони) Япония (2:1) га қарши беллашувда 19 ёш-у, 11 кунлик эди.

10) Бен Девис (Таиланд) Ироқ (1:1) га қарши баҳсда 19 ёш-у/1 ой/21 кунлигида ўйнади.