Осиё Кубоги (U-23). 10 футболчи берган

Хабарингиз бор, Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпияда ўйинларига йўлланма берувчи Осиё Кубоги (U-23) бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақанинг гуруҳ босқичида қайд этилган энг қизиқарли статистикаларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

5951579088339

Гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда ғалаба қозониш, фақатгина Жанубий Корея терма жамоасига насиб этди. Жанубий Корея терма жамоаси Хитойни 1:0, Эронни 2:1 ва Ўзбекистонни 2:1 ҳисобларида мағлуб этиб, 9 очко жамғарган ҳолда, плей-офф босқичига йўл олди.

8821579091146

7 та терма жамоа мағлубият нималигини билмади ва шулардан 5 таси, Австралия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, БАА ва Иордания чорак финалга йўл олди. Ироқ ва Қатар термалари ҳам бирор марта имкониятни бой беришмади, аммо 3 та ўйинда 3 та дуранг қайд этган иккала терма жамоага ҳам плей-офф босқичига чиқиш насиб этмади.

А гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган, мезбон мамлакат Таиланд умумий 7 та гол урди ва бу борада гуруҳ босқичида рақиб дарвозаларига энг кўп йўл топган жамоа бўлди. Хитой термаси эса бирорта ҳам гол уролмади.

ycshdrqnc2xwpufybrik

1996 йилнинг декабрь ойида таваллуд топган Ироқ терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Муҳаммад Қосим рақиблари дарвозасига 3 та гол урди ва тўпурарлар рўйхатида якка пешқадамга айланиб олди.

hkjwz7rxnjpedl0nuxua

Муҳаммад Қосимдан ташқари, Абдулраҳмон Баракот (Сурия), Ли Донг-Жун (Ж.Корея), Муҳаммад Марҳун (Баҳрайн), Ник Дагостиньо (Австралия), Ёсин Дали (Сурия), Оҳ Сё-Ҳун (Ж.Корея), Абдулраҳмон Ал-Амири (БАА), Вонгкорн (Таиланд) ва ҳамюртимиз Исломжон Қобилов ҳисобларида 2 тадан гол бор.

451578838941

Гуруҳ босқичида ўйнаган энг ёш футболчи, бу Таиланд форварди Суфъанат Муента бўлди. У Баҳрайн термасига қарши ўйинда 17 ёш-у/5 ой/6 кунлигида майдонга тушди.

800_95aec7976e71a2e

Ироқ терма жамоаси ярим ҳимоячиси Али Ҳамид Қосим Таиланд (1:1) га қарши кечган баҳсда 23 ёш-у/10 ой/9 кунлигида тўп сурди ва гуруҳ босқичида ўйнаган энг ёши катта футболчи бўлди.

Хабарингиз бор, "Насаф" клубидан 10 та футболчи терма жамоамиз сафига жалб қилинган. Ушбу мусобақада бошқа ҳеч қайси клуб бунчалик кўп футболчи терма жамоага етқазиб бермаган. Вьетнамнинг "Ҳа Ной" ва Баҳрайннинг "Ал-Муҳаррақ" клубларининг 6 тадан футболчиси Осиё Кубогида иштирок этди.

1341578570257_1

Яна бир қизиқ томони, Ўзбекистон Суперлигасидан 23 та футболчи терма жамоамиз аъзоси ҳисобланади ва бирорта ҳам легионер йўқ! Бошқа ҳеч қайси лигадан 23 та футболчи терма жамоага чақирилмаган.

Қатар юлдузлар лигасидан 22 нафар футболчи мусобақада қатнашди.

Мусобақада умумий 65 та сариқ ва 3 та қизил карточка кўрсатилди. Бу борада, Япония терма жамоаси етакчилик қилди. Япон футболчилари ўтказилган 3 та беллашувда 5 маротаба огоҳлантирилган бўлса, яна 2 маротаба қизил карточка билан жазоланишди.

japan-vs-saudi-arabia-pathum-thani-thailand-shutterstock-editorial-10521553k

Жанубий Корея ва Ироқ терма жамоаси бор-йўғи икки маротабадан сариқ карточка олди. Бу борада, Ўзбекистон терма жамоаси КҲДР билан бир ҳил, яъни 3 маротабадан ҳакамлар томонидан огоҳлантирилишди.

4521578838941

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
нодирбек.фк насаф
17/01/2020 11:16
КИМ НИМА ДИСА ДИСИНУ УЗБЕКИСТОН БУЙИЧА НАСАФ АКАДЕМИЯСИ 1 ЧИ УРИНДА ФУТБОЛЧИЛАР ЧИКОРИБ БЕРИШ БУЙИЧА
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
17/01/2020 12:24
Bulmasa oldingisiga etishterib bergandi. ula yoshi katta bulib qolgani. raqabotka yutqazdi. qoil. oldingisiga. Hamrabekov. Doniyor. Rashithonov. yana bir nichta uyinlar bor edi. ing qizigi Nasaf uyinchilari. maydonga bir bosh ustin kurinapti. jon kuyitib uynash buyicha. chunki. hali ulani uzini kamandasiga Nasafka asosiy uchun kurashi kerak. Nasafka qoil. 10 uyinchi olpiskiga ketkan. yana. 6 uyinchisi. boshqa klublarga utib ketdi. savol tuguladi qaysi uyinchilar bu yilga tayorgarli kurapti ekan. lekin bu erga. ham. urtoqli uyin utkazmoqda. va galaba gozonmoqda. qoil shunchaki
Дилшод Даврлнов
17/01/2020 11:56
Насаф Халк кахрамони пахтакор эса пулнинг бори билан туп суради буни хамма билади Насафнинг ОРИ ВИЖДОНИ БОР Насафда шунака пулдор хомий топилса Насаф уйининг чегараси йук БАРЧА ЧИПИОНЛИК НАСАФДА Бу катта кетишмас бор хакикат
Baxil Alixujaev
17/01/2020 11:32
Насаф академияси энг зур! Лекин, Пахтакор мафияси томонидан Насаф кучсизлантирилди, хомийлар кочириб юборилди ва мажбуран Пахтачига хомийлик килиш талаб килинди.
SHAXBOZ Bekmurodov
17/01/2020 17:43
Bizda viloyat jamosi kuchayishi mumkun emas buni hamma biladi lekin foydasi yo‘q Nasafni kuchaytirsa xalqaro musobaqalarda O‘ZB shanini himoya qiladiku axir ey O‘FA, ey qora kuchlar qo‘yib beringlar NASAFIMGA, qo‘yib beringlar Navbahorga, qo‘yib beringlar Ma'shal, Qizilqum, Buxoro, So‘g‘diyonalarga axir OCHL atmasferasi viloyatlarniyam baralla kezsin, jonga tegdi kelishilga, o‘yinlar jonga tegdi soxtakorchilarga yon bosish,Milliy termamiz o‘yinchilari paytaxt jamolarida hammasi, unisidan bunisiga bunisidan unisiga, bunday hol bo‘gandan kiyin qanday qilib chempionatimizda raqobat kuchayadi. NASAF maydonidagi uchar kamerasi Nuriddin Zayniyev borligida turgandi endiche, O‘ZB teliradiyokampaniyasi qing‘ir yo‘l bilanmi hullas yug‘da.Nima bo‘gan tag‘dirdayam Nasaf el ardog‘idasan.
Ibrohim Kuziev
26/01/2020 15:39
ha Nasaf ofikani olip berdi
leken paktakor tarixini teklaymiz deydi kattalar oldingdan oqan suvni qadiri yuq
paxtakor ssr davrda 6 òrin olip bergan

jahon cheponatiga uxlaydi oky

Минбар

Барча блоглар