Осиё чемпионати. Санжар Турсунов ва яна икки боксчимиз финалда
Ads

Кундузги дастурда ҳозирга қадар уч нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилди ва уларнинг ҳар уччаласи рақибларидан устун келишди. Даставвал -49 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Нодиржон Мирзаҳмедов қирғизистонлик Мирлан Туркбаи Уулуни мағлуб этди.

-56 кг вазн тоифасида эса Миразизбек Мирзаҳалилов филиппинлик Педрес Баутистани таслим этди.

-91 кгда Санжар Турсунов Иордания вакили - Ҳуссайн Иашаишни мусобақадан чиқариб юборди.

Фото: ЎБФ