Осиё чемпионати (U23). Бугун БААга қарши ўйнаймиз!

Хабарингиз бор айни кунларда Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Бугун мусобақанинг чорак финалидан ўрин олган яна 2 та беллашув бўлиб ўтади. Куннинг илк учрашуви Жанубий Корея ҳамда Иордания терма жамоалари ўртасида кечади (15:15). Кейинроқ эса Ўзбекистон  ва БАА терма жамоалари майдонга тушишади (18:15).

Эслатиб ўтамиз, ушбу босқичда ғалаба қозонган жуфтликларни ярим финалда Саудия Арабистони ва Австралия термалари кутиб туришибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)