Ўруновнинг келажаги порлоқ!

Россия премьер-лигаси вакили “Уфа” бош мураббийи Вадим Евсеев жамоадаги футболчиларнинг аксарияти бўйича ўз фикрларини билдирди. У кимларнидир мақтади, айримларга эътироз билдирди.

Вадим Евсеев ўзбекистонлик легионер Остон Ўруновга ҳам ўз муносабатини билдирди.

- Ўрунов “Уфа”га яқинда ўтди. Лекин катта салоҳиятга эга эканини намойиш қилмоқда. Унинг келажаги порлоқ. Ҳаммасини жойида ҳал қиляпти, - деди бош мураббий.

Бугунги кунда Россия премьер-лигасидаги ўзбекистонлик футболчилар Элдор Шомуродов ва Остон Ўруновнинг ўйини кўплаб мухлису мутахассислар томонидан юқори баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)