Ўруновнинг жамоаси PUBG Mobile ҳамкорига айланди

Ҳамюртимиз Остон Ўрунов тўп сурадиган "Спартак" клуби мобил жанговар туркумига кирувчи PUBG: Mobile ўйини билан ҳамкорлик қилишни бошлади.

Клуб Георгий Жикия, Александр Кокорин, Павел Маслов ва Илья Гапонов иштирокида видеороликни тақдим қилди.

Ҳамкорлик доирасида 30 ноябрдан 13 декабргача махсус тадбирлар ўтказилади. Ўйин фойдаланувчилари муайян вазифаларни бажарганидан сўнг, "Спартак" расмий либослари ва ўйин жиҳозларини қўлга киритишлари мумкин.

Шунингдек, иштирокчилар "Спартак" футболчилари имзоси туширилган бешта либосдан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўлишади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)