Ўруновни “Манчестер Сити” футболчисига тенглаштиришди

“Спартак” бош директори Шамиль Газизов “Уфа”даги ҳамюртимиз Остон Ўрунов атрофидаги хабарларга муносабат билдирди.

- Ҳозир “Манчестер Сити”да ўйнаётган Александр Зинченкони “Уфа”га олиб келганимда ҳамма устимдан кулганди. У ҳозир “Манчестер Сити”да яхши натижаларга эришмоқда. Энди Остон Ўрунов масаласида кулишяпти. Остонга Россиядан ташқарида 5-6 миллион евролик таклифлар бор. Буни ҳамма билади. Билмаган одамлар, демак яхши мутахассис эмас.

Ўрунов иштирок этган ўйинларни бошдан охиригача томоша қилинг. Ўзингиз учун кўп нарса кашф қиласиз. Унинг трансферига нега шубҳа қиляпсизлар. Мутахассислар ўз фикрини айтса, журналистлар ўзиникини маъқулламоқда. Менинг эса ўз қарашларим бор ва унга кўра, Ўруновни олган жамоа ҳеч қачон куймайди, - деди Шамиль Газизов.

Ўруновга эътибор ва унинг нархини ошишида Аҳмедов ва Шомуродовнинг ҳиссаси катта!

Россиялик машҳур футболчи Ўруновни мақтади

Ўруновга 6 миллион евролик таклиф бўлаётгани ростми? “Уфа” раҳбари жавоб берди

Вадим Евсеев Ўруновнинг "сири"ни очди

Шамиль Газизов: Ўрунов ҳали “Спартак”га ўтмади. Унда Европадан 6 миллион евролик таклиф бор

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Рашид Хожаханов
03/08/2020 16:06
Булган булмаган ёлгон гапларни ёзаверасилами. Бошка серёзнийрок тема йукми
Н. М.
03/08/2020 15:35
Ситига берворила Остонниям Спортс ходимлари