Ўруновни бекор танқид қилишяпти. Аслида Остон олинган нархидан анча баланд туради!

Биз учун омадли кўринган трансфер – Остон Ўруновнинг “Спартак” жамоасига ўтгани Россия футболида энг кўп муҳокамага сабаб бўлаётган мавзуга айланди ва ҳамон ўз долзарблигини йўқотгани йўқ.

Яқинда пойтахт клубидан кетган селекция бўлими раҳбари Наримон Акавов журналистларга берган интервьюси чоғида Остон Ўрунов масаласини ҳам четлаб ўтмади. Акавов бу мавзу бўйича ўз қарашлари ва хулосалари билан ўртоқлашди.

- Кейинги йилларда Россия премьер-лигасида “Ростов” ва “Уфа” ақлли трансфер сиёсати олиб боргани билан кўзга кўринди. “Ростов” нафақат Миллий футбол лигасидан, балки хориждан ҳам ёш футболчиларни олиб келяпти. “Уфа” топган футболчилар эса, нафақат клубга даромад келтирди, балки ўзлари ҳам бу жамоада катта ўсишга эришганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Лунев, Обляков, Дивеев, Фомин, Живоглядов, Стоцкий каби футболчилар терма жамоа даражасига етди. Булар ҳали Зинченко, Неделчару ва Ўруновни инобатга олмаганимиздаги номлар. Остон Ўруновни эса, бекор танқид қилишяпти.

1280_864_max_7

- Танқидлар ўринсизми?

- Остон атиги 19 ёш эканини унутиб қўйишяпти. 2000 йилнинг охирида туғилган бу йигит “Уфа”нинг етакчиси бўлганини эсдан чиқарманг. Унинг катта салоҳиятга эга эканини ҳеч ким инкор қилолмайди. У ўзининг энг кучли жиҳатларини намойиш этиши учун мураббийлар унинг салоҳияти ва имкониятларини тўғри ривожлантира олиш муҳим ҳисобланади.

Гарчи Ўрунов клубга мендан олдин олиб келинган бўлса-да, бу менинг профессионал мутахассис сифатидаги хулосам.

- Сиз “Уфа”нинг стратегиясини мақтаяпсиз. ЦСКА Ўрунов учун икки миллион евро таклиф қилганди. Лекин Шамиль Газизов Остоннинг Россия келиши учун пул сарфлагани боис, уни “Спартак”га олиб ўтди...

- Тасаввур қилинг: Газизов “Спартак”га ўтди, Ўрунов эса ЦСКА ёки премьер-лигамизнинг бошқа жамоасидан қўним топди, дейлик. Мен ўзбек футболчисига бошқа клубларимиздан, ҳатто хориждан ҳам чорлов бўлганини биламан. Хуллас, “Уфа”нинг энг зўр ёш ўйинчисини рақобатчи клубларга бериб юбориш тўғри бўлармиди?

- Ўрунов “Уфа” футболчиси, Газизовнинг шахсий ўйинчиси эмас-ку...

Газизов Остоннинг қарорига таъсир ўтказа оларди ва шундай ҳам қилди.  Аслида Ўруновнинг ҳақиқий баҳоси бир миллион евродан анча юқори. Уни бу нархга олингани келажак учун жуда зўр сармоя. Бу трансфергача Остон Ўрунов ҳақидаги мақолаларнинг аксарияти ижобий мазмунда эди. “Спартак”га ўтиши билан танқидга нишон бўла бошлади. Агар эсингизда бўлса, ҳозир “Спартак”нинг етакчи ҳужумчисига айланган Эсекьель Понсе келганида ҳам унинг атрофида шунақа вазият ҳукмрон бўлганди. Уни ҳам роса танқид қилишган.

19 ёшли фуболчини олиб, келиши билан ундан натижа талаб қилиб, босим ўтказиш жуда катта хато бўлади. Ҳатто тажрибали футболчиларга ҳам янги жамоа ва шароитга мослашиш учун вақт керак бўлади. Айртон, Крал, Ларссон ва Понседа ҳам шундай бўлдику.

1280_864_max_3

Тушунаман, бу “Спартак” ва босим катта. Лекин клубнинг шонли тарихи ва амбициялари ҳеч қачон янги футболчиларнинг мослашув даврини тезлаштириб беришга хизмат қилмайди. Босим эса ёш истеъдод эгаларига ўзининг энг яхши сифатларини кўрсатиши учун тўсқинлик қилади. Буни клуб бошқариши керак. Бу борада ЦСКА ва “Шахтёр” ёшларни асосий таркибга тайёрлашда жуда катта тажрибага эга. Ҳозир “Ростов” ва “Рубин” шу йўлдан боряпти. Улар ёшларни босимлардан ҳимоя қила олади.  

Тедеско Ўруновни ҳимояда ўйнатмоқчи

Ўруновнинг “танка”сидан ваколатлар олинди. Энди нима бўлади?

“Спартак” қишда Крал ва Уруновни сотмоқчи. Клуб улардан бирининг нархини айтди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)