Оқгул Омонмуродова асосий тўрга чиқди
Таиланднинг Нонтабури шаҳрида теннис бўйича "Фьючерс" туркумига кирувчи турнирда Оқгул Омонмуродова саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтиб олди.
 
Теннисчимиз асосий даврага чиқиш учун ўтган ўйинда япониялик Рина Сайгони 6:7, 6:1, 10:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
Шу тариқа, асосий тўр баҳсларининг биринчи даврасига йўл олган Оқгул, 1/16 финал босқичида яна бир япон теннисчиси Эрика Сэма билан куч синашади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)