Ўн йилликнинг энг кучли боксчиси номинацияси борасида Даврон Файзиев қандай фикрда?

???? Йил охири. Сўровлар, номинациялар, лауреатлар... (сайловлар).
Американинг Бокс журналистлари уюшмаси йилнинг анъанавий сўровини бошлади. Фақат бу сафар 10 йилда бир қўшиладиган “Ўн йилликнинг энг кучли боксчиси” номинацияси ҳам бор.

Унга даъвогарлар:

Флойд Мэйвезер,

Мэнни Пакиао,

Сауль Канело Альварес,

Владимир Кличко,

Андре Уорд.

Олдинги сафар 2009 йилда афсонавий Джо Луис номидаги ушбу номинацияни Мэнни Пакиао ютган. Шахсий фикримча бунисини хақли равишда Флойд Мэйвезер олиши шарт.

2019 йилнинг энг яхши боксчисига бериладиган Шугар Рэй Леонард номидаги совринга даъвогарлар:

Сауль Альварес,

Наоя Иноуэ,

Мэнни Пакиао,

Джош Тейлор,

Эррол Спенс.

Супероғир йигитлар эсдан чиқмадими? Фьюри, Уайлдер... Олтин бола Ломаченкочи? йўқ улар номинантларда. Объектив қарашга харакат қилган ҳолда айтяпман. (Субъектив бўлганда Муроджон Аҳмадалиевни қўшардим).

Натижалар январь бошида эълон қилинади. У ерда йил мураббийи, йил менежери, йил жанги каби номинациялар ҳам бор. Охиргисига Джошуа - Руис биринчи сенсацион жангни эътироф этган бўлардим.

Манба: Даврон Файзиев расмий канали.