Яхши биласиз, ўйинимизда иштирок этишни истаганлар 1 дан 36 гача бўлган рақамлардан 6 тасини танлаб олиб, R ҳарфи билан танланган рақамларни “Beeline” ва “Ucell” абонентлари 5454 қисқа рақамига, “Uzmobile” абонентлари 1424 қисқа рақамига, “UMS” компанияси фойдаланувчилари эса 77777 қисқа рақамига СМС тарзида жўнатишлари талаб этилар эди.

Ғолиб тасодифий рақамлар генератори орқали аниқлаб олинади. Унга кўра, генератор ўйинимизнинг иккинчи сонида дастлабки рақам сифатида 10 рақамини танлади. Иштирокчиларимиз орасида 5404 нафар абонент мазкур рақамни тўғри топишди.

Генератор иккинчи рақам сифатида 5 сонини танлади ва мазкур икки рақамни топган иштирокчилар сони кескин даражада пасайди. Учинчи рақам сифатида тасодифий рақамлар генератори 6 сонини танлади. 10,5 ва 6 сонларини тўғри топган иштирокчилар сони 335 тани ташкил этди.

Эътиборлиси, тўртинчи рақам сифатида генератор 36 ни танлади ва бизда бош соврин - iPhone X смартфонига даъвогарлар сони 14 тани ташкил этди.

Одатда 13 рақамини омадсизлик, бахтсизлик келтирувчи рақам деб аташади. Амалда ҳам бу ўз исботини топди. Бош соврин учун даъвогарлик қилган 14 иштирокчининг бирортаси генератор танлаган 13 рақамини топа билмади.

Шундай бўлсада, улар орасида геренатор танлаган 31 сонини бир нафар иштирокчимиз тўғри топди. Яхши биласиз, ўйинимиз шартларига 6 та рақамни топган иштирокчига iPhone X, 6 рақамнинг 5 тасини топган абонентларга эса Redmi русумидаги смартфон топширилади. 

Иккинчи сонимизда эса тасодифий рақамлар генератори танлаган 10, 5, 6, 36, 13 ва 31 сонларининг бештасини (91) XXX-14-33 рақами эгаси тўғри топиб, Redmi смартфони эгасига айланди. 

Мазкур абонент эгасига тез фурсат ичида SPORTS.uz интернет ахборот портали ҳодимлари уланишади. Шу тариқа иккинчи сонимизда "Омадли тақвим" ўйинининг дастлабки ғолиби аниқланди.

photo_2019-04-05_16-56-45

photo_2019-04-05_16-27-35_1

Ўйинга оид қолган маълумотларни SPORTS.uz сайти орқали билиб олишингиз мумкин. Қолаверса, доим ушбу сайт ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатиб боришингиз даркор. Сабаби ўйинга қўшимча ва ўзгартиришлар, янгиликлардан хабардор бўлиб борасиз.

 

Минбар

Барча блоглар