Қадрли SPORTS.uz сайтининг кузатувчилари, бугун биз сайтимиз томонидан сизларга “Омадли тақвим” дея номланган ўйиннинг 2-сонини тақдим этамиз. Мазкур саҳифа орқали ушбу ўйиндан амалга оширилаётган матнли ва видеотрансляцияни кузатиб бориш имконига эгасиз.

ЯНГИЛАШ

16:17 Яқин фурсат ичида сайтимиз ҳодимлари ушбу абонент эгаси билан боғланади ва келгуси 3-сонимизда уларни мазкур ўйинимизга бевосита таклиф этамиз. Саломат бўлинг!

16:16 Унга кўра, 91 коди билан 14 33 рақами эгаси Redmi смартфони эгасига айланди!

16:15 Ўйинимиз шартларига кўра, 6 рақамнинг 5 тасини топган иштирокчига Redmi русумли смартфон топширилади!

16:15 Бизда 6 рақамнинг бештасини тўғри топган иштирокчи мавжуд

16:14 Олтинчи рақам 31!

16:13 Бешинчи рақам 13! Афсус! 13 рақамини одатда бахтсиз рақам дея эътироф этилади. Бу таъриф амалда тўғри эканлиги яна бўлди. 

16:12 Диққат қилинг, кульминация!

16:11 Тўртинчи рақам - 36! 14 нафар иштирокчи мазкур сонни топишган

16:10 Учинчи рақам - 6. 335 нафар иштирокчи ушбу сонни топишган

16:09 Иккинчи рақам - 5!

16:08 Демак, дастлабки рақам 10! Ушбу сонни 5404 нафар иштирокчилар тўғри топишган

16:07 Диққат қилинг, ўйинимиз бошланмоқда!

16:06 Қолаверса, сайтимизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳам жонли эфир йўлга қўйилган. Матнли ва видеотрансляцияни кўриш имкони бўлмаганлар эса 2000 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, бизни тинглашлари мумкин.

16:04 Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйин SPORTS.uz сайти томонидан тақдим этилмоқда ва ўйинни сайтимиз орқали жонли эфирда кузатиб бориш имконияга эгасиз

16:03  Шундай экан Ўзбекистонда ягона бўлган ўйинда иштирок этишга шошилинг. Агар аудитория янада кенгайса, совғаларимизнинг миқдори ва сифати янада йириклашиши мумкин. Буларнинг барчаси сизларга боғлиқ.

16:01 Ушбу ўйиннинг бошқа ўйинлардан устун жиҳатлари бор. Биринчиси, смс мутлақо бепул. Иккинчиси, эса ўйин жонли эфирда намойиш этилади. Барчаси борича кўрсатилади.

16:00  1 дан 36 гача бўлган рақамлардан 6 тасини танлаб олинг, R ҳарфи билан танланган рақамларни “Beeline” ва “Ucell” абонентлари 5454 қисқа рақамига, “Uzmobile” абонентлари 1424 қисқа рақамига, “UMS” компанияси фойдаланувчилари эса 77777 қисқа рақамига смс тарзида жўнатишингиз ва ўйинимизда иштирок этишингиз мумкин

15:58 Ўйин аввалида сизларни яна бир бор шартлар билан таништириб ўтсак

15:55 Ассалому алайкум, қадрли дўстлар, "Омадли тақвим" ўйинининг иккинчи сони бошланиш арафасида