Хабарингиз бор, SPORTS.uz интернет ахборот нашри "Омадли тақвим" дея номланган совринли ўйинни йўлга қўйган. Бугун мазкур ўйинимизнинг 3-сони Сиз азизларга тақдим этилади.

Ўйинимиз шартларига кўра, бизга иштирокчилар 1 дан 36 гача бўлган рақамлардан 6 тасини танлаб олиб, юборишлари керак бўлади. Ўтган сонда эса тасодифий рақамлар генератори танлаган 10, 5, 6, 36, 13 ва 31 сонларининг бештасини (91) XXX-14-33 рақами эгаси тўғри топиб, Redmi смартфони эгасига айланган эдилар.

Куни кеча эса SPORTS.uz сайти ижодкорлари мазкур совринни ўз эгасига топшириш мақсадида Фарғона шаҳрида бўлиб қайтишди. Ушбу жараёндан олинган видеолавҳа билан эса бугун соат 17:00 да бошланадиган трансляциямиз орқали танишиш имконига эгасиз.

Қолаверса, бугунги сонда ҳам биз iPhone X эгасини топишга ҳаракат қилиб кўрамиз. Бизни кузатиб боринг, зеро келгуси ғолиб айнан Сиз бўлишингиз мумкин!!!

Бугунги ўйинни сайтимизнинг YouTube, Facebook ва Instagram саҳифалари орқали  жонли эфирда кузатиб бориш имконига эгасиз. Қолаверса, сайтимизда онлайн матнли трансляция ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган. 

Ps: Ўйинга оид қолган маълумотларни SPORTS.uz сайти орқали билиб олишингиз мумкин. Қолаверса, доим ушбу сайт ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатиб боришингиз даркор. Сабаби ўйинга қўшимча ва ўзгартиришлар, янгиликлардан хабардор бўлиб борасиз.

"Омадли тақвим" совринли ўйинида иштирок этиш шартлари

Минбар

Барча блоглар