Хабарингиз бор, SPORTS.uz интернет ахборот нашри "Омадли тақвим" дея номланган совринли ўйинни йўлга қўйган. Бугун мазкур ўйинимизнинг 4-сони Сиз азизларга тақдим этилади.

Ўйинимиз шартларига кўра, бизга иштирокчилар 1 дан 36 гача бўлган рақамлардан 6 тасини танлаб олиб, юборишлари керак бўлади.

Бугун айрим сабабларга кўра, "Омадли тақвим" совринли ўйини одатдагидек куннинг иккинчи қисмида эмас, 12:00 да эфирга чиқади. Жонли эфирни сайтимизнинг YouTube, Facebook ва Instagram саҳифалари орқали  кузатиб бориш имконига эгасиз. Қолаверса, сайтимизда онлайн матнли трансляция ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган. 

Ps: Ўйинга оид қолган маълумотларни SPORTS.uz сайти орқали билиб олишингиз мумкин. Қолаверса, доим ушбу сайт ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатиб боришингиз даркор. Сабаби ўйинга қўшимча ва ўзгартиришлар, янгиликлардан хабардор бўлиб борасиз.

"Омадли тақвим" совринли ўйинида иштирок этиш шартлари

Минбар

Барча блоглар