"Оливейра Махачевни дастлабки уч раундда "тугатади"

  • 21 июль, 17:50
  • 0
  • MMA

Енгил вазн тоифасидаги британиялик UFC жангчиси Пэдди Пимблетт Чарльз Оливейра ва Ислам Махачев жанги ҳақида фикр билдирди.

"Чарльз ғалаба қозонади. У Исламни дастлабки уч раундда "тугатади". Уларнинг иккиси ҳам ақл бовар қилмайдиган жангчилар. Махачев техник лекин у Оливейра жанг қилган даражадаги спортчилар билан уришмаган. Ислам кучли ўнталикдаги бирортаси билан жанг қилмай камар учун курашади", - деди Пимблетт.

Маълумот учун, Оливейра ва Махачев жанги 22 октябрь куни Абу-Дабида енгил вазн камари учун октагонга кўтарилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!