Олимпиячиларимиз 4 октябрдан йиғинга киришади. Жанубий Кореяга қарши 2 та ўртоқлик ўйини ҳам бор

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 4 октябрь куни йиғин бошлайди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, Любинко Друлович шогирдлари йиғин давомида Жанубий Кореяга қарши 2 та ўртоқлик ўйини ўтказишади. 

Йиғин доирасидаги ўйинлар:

11 октябрь

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ – ЎЗБЕКИСТОН

“Hwaseong Sports Complex” | 16:00

14 октябрь

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ – ЎЗБЕКИСТОН

“Cheonan Stadium” | 16:00