Олимпия машъаласи Япониянинг барча ҳудудларидан олиб ўтилади

"Токио-2020" Олимпия ўйинларининг Ташкилий қўмитаси Олимпиада машъаласи эстафетасининг йўналишини тасдиқлади. Ташкилий қўмита сайтида маълум қилинишича, эстафета 2021 йил 25 мартда Фукусима префектурасида бошланади ва мамлакатнинг барча 47 префектурасидан олиб ўтилиб, 23 июлда Токиога етиб келади.

Олимпия машъаласи Япония ҳудудидан 121 кун давомида олиб ўтилади. Ташкилий қўмита Олимпия машъаласи эстафетаси пайтида хавфсизликни таъминлаш учун коронавирус пандемияси тарқалишига қарши қатор чораларни белгилаб қўйганини маълум қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)