Олимпиада совриндорига ўлим билан таҳдид қилишди

Олимпия ўйинлари ғолиби ва бокс бўйича икки карра жаҳон чемпиони София Очигава қўшниси томонидан калтакланди.

 Очигавани ўлдиришга уриниш бир неча кун аввал содир бўлган.

Қўшниси Вадим Таций 32 ёшли спортчига пичоқ билан ҳужум қилди. У Очигавани калтаклаб, уни ўлдириш билан қўрқитган,-дея хабар берди "Baza" телеграм-канали.

 Воқеа жойига етиб келган милиция ходимлари унга нисбатан тегишли чораларни қўллаган.

 София Очигава  2012 йилдаги Олимпиада ўйинларининг кумуш медал совриндори, икки карра жаҳон чемпиони ва уч карра Европа чемпиони.

2016 йилда мазкур аёл боксчи ўз фаолиятини якунлаган.