Олег Зотеев иштирок этган ўйинда жамоаси муҳим ғалабани қўлга киритди

Бугун Жанубий Кореянинг “Кей-2” лигасида 7-тур доирасида “Чоннам Драгонс” “Санжу Сангму” жамоасини қабул қилди. Мазкур ўйинда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу баҳсда “Чоннам Драгонс” таркибида ҳамюртимиз Олег Зотеев асосий таркибда майдонга туширилди. 67-дақиқада эса Зотеев ўрнини Самуэль Ннаманига бўшатиб берди. Бу пайтга келиб ҳисоб 1:0 эди. Мезбонлар 66- ва 84-дақиқаларда муҳим голларни киритишди. Рақиб эса 90+2-дақиқада битта гол билан жавоб қайтарди.

Мазкур ғалабадан кейин “Чоннам Драгонс”  12 очко билан иккинчи ўринда боряпти. 8-турда Зотеев жамоаси сафарда 24 апрель куни “Пусан Ай Парк” меҳмони бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар