Оксана Чусовитина Хитойдаги мусобақада кумуш медални қўлга киритди
Ads

Хитойнинг Чжаоцин шаҳри спорт гимнастикаси бўйича “FIG World Challenge Cup”нинг биринчи босқичига мезбонлик қилмоқда. Қувонарлиси, мусобақанинг таяниб сакраш секторида иштирок этган ҳамюртимиз Оксана Чусовитина яна бир бор шоҳсупага кўтарилди.

Чусовитина бугун ўзининг севимли йўналишида 14.350 балл жамғаришга муваффақ бўлди. Бу эса унга якунда кумуш медални тақдим қилди. Беллашувда олтин медаль хитойлик Ю Линминга насиб этган бўлса, малайзиялик Юэх Тан Ин кучли учликни якунлаб берди.

Манба: olympic.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
20/05/2019 20:21
Чусовитина фаолиятини якунласа, медалсиз колиб кетамиз шекилли
махмуда Джураева
21/05/2019 15:15
Табриклаймиз Оксана - бизнинг тирик афсонамиз! Илохо Токиода хам энг баланд жой Сизники булсин! Калбимиз шохсупасида эса биринчисиз, рахмат Сизга, Сизга замонжош булиш кандай яхши!
махмуда Джураева
21/05/2019 15:17
Сизга замондош булиш, деб укилсин! Узр сурайман!
&
21/05/2019 19:26
Fikrlaringizga to'liq qo'shilaman. Bu darajadagi sportchi yaqin kelajakda tug'ilmasa kerak. Shunchaki super tariflashga so'z topib bo'lmaydi. Faxrlanamiz

Минбар

Барча блоглар