Оилавий муаммо туфайли уйига кетган легионер яна

Сербиялик дарвозабон Милан Митрович бир неча мавсумдан бери “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бу йил ҳам жиззахликлар унинг хизматига эҳтиёж сезишгани боис, янги шартнома имзоланди.

Бироқ, у ҳали “Сўғдиёна” таркибида майдонга тушгани йўқ. Бунга сабаб бор, албатта. Митрович чемпионатнинг биринчи турида “Навбаҳор”га қарши учрашувдан бир кун олдин кутилмаганда Сербияга қайтишига тўғри келиб қолди.

Гап шундаки, унинг фарзанди жиддий операцияни бошидан ўтказди. Шунинг учун Милан уйга қайтишга мажбур бўлди. Куни кеча, унинг ўзи sports.uz мухбирига фарзанди муваффақиятли операция қилинганини, ҳозир аҳволи яхши эканини айтди. Ўзи эса бир неча кун аввал, “Сўғдиёна” сафига қўшилди. Ўзининг айтишича, Ўзбекистон кубоги баҳсларида майдонга тушиши кутилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dilmurod Rustamov
12/04/2021 06:33
Umid Ahmadjonovni QAYTARINGLAR...........R

Минбар

Барча блоглар