Оғир атлетикачиларимиздан Адҳамжон Эргашев Осиё чемпионатини бошлаб беради
Ads

Хабар берганимиздек, Хитойнинг Нинбо шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун мусобақанинг иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Ушбу кун баҳслари доирасида терма жамоамиз вакиллари ҳам ўз чиқишларини бошлайдилар.

Адҳамжон Эргашев вазни -67 килограмм бўлган полвонлар баҳсида олтин медаллар учун баҳс олиб боради. Юртдошимизнинг чиқиши Тошкент вақти билан 15:20 га тўғри келади. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда. 

Минбар

Барча блоглар