Оғабек Нафасов: Ўзбекистон учун чемпионатдаги илк медални олиб берганимдан хурсандман

Пойтахтимизда давом этаётган катталар ўртасида Осиё чемпионати иккинчи кун дастурининг -55 кг вазнда Оғабек Нафасов даст кўтариш машқида кумуш медалга сазовор бўлди.

Баҳслар якунланганидан сўнг, спортчимиз ўз таассуротлари билан ўртоқлашди:

«Мусобақа жуда ҳам муросасиз ўтди. Шукурки, 2-ўринни эгалладим. Осиё чемпионатида Ўзбекистон учун биринчи медални тақдим этдим. Бундан жуда хурсандман. 132 кг оғирликни кўтариб, шахсий рекордимни ҳам 4 кгга янгиладим.

Шу ўринда мураббийларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида илк маротаба иштирок этиб, кумуш медални қўлга киритганимдан мамнунман.

Май ойида бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионатида 1-ўринни олишга ҳаракат қиламан», - деди Оғабек Нафасов.

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар