ОФК сайти ўзбек клубини эътироф этди

ОФК расмий сайти Марказий Осиё миллий чемпионатларидаги жамоаларга эътибор қаратди. Coca Cola Суперлигасидан "Пахтакор" эътирофга лойиқ кўрилди.

АГМКнинг мағлубияти "Пахтакор"га қўл келди

"Пахтакор" 21-тур доирасида ўз ўйинини ўтказиб улгурмаган бўлса-да, бу тур улар учун қувончли келди. Чунки АГМК кетмк-кет иккинчи учрашувда мағлуб бўлди. Миржалол Қосимов шогирдлари турнир жадвалида вақтинча пешқадамликни қўлга олганидан сўнг, омадсиз ўйинлар бошланди, қўшимчасига, "Пахтакор" ҳам ўз учрашувларини ўтказди ва натижада, 2 та кам ўйин билан "шерлар" АГМКдан 8 очко олдинда.

Шота Арвеладзе шогирдлари чоршанба куни сўнгги 6 беллашувни бой берган "Машъал"га қарши майдонга тушади ва бу ўйин уларнинг чемпионлик сари яна бир қадами бўлиши кутилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Okasi
28/10/2020 10:26
Эътироф эмас, эътибор қаратди.