ЎФА вакиллари ФИФАнинг “ЖЧ–2019 таҳлили” конференциясида иштирок этишди
Шу йилнинг июнь ва июль ойларида Францияда аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўтказилди. Италиянинг Милан шаҳрида ФИФА томонидан мана шу чемпионатнинг таҳлилига бағишланган конференция ташкил этилди. Ушбу конференцияда ЎФА техник директори Шавкат Имамов ҳамда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббий Баҳром Норсафаров иштирок этишди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Конференцияда аёллар футболининг ривожи, техник, тактик трендлар, мавжуд маълумотлар асосда ўйинлар таҳлили ва аввалги Жаҳон чемпионатлари ҳамда ФИФА тадбирларидаги ҳолатларни ўрганиб чиқиш масалалари кўриб чиқилди. 

Шунингдек конференция иштирокчилари кеча бўлиб ўтган “The Best” совринлари топшириш маросимига ҳам таклиф этилдилар. Ушбу тадбирда бутун дунёдан келган етук мутахассислар ўзаро фикр ва тажриба алмашиш имкониятига эга бўлишди.