ЎФA Осиё кубогини Ўзбекистонда ўтказиш бўйича ОФКга ариза топширди. Мезбон апрелда эълон қилинади

ЎФA ўтган йилги мавсум якунида 2022 йилги U-23 Осиё кубоги Ўзбекистонда қабул қилиш бўйича ОФКга сўровнома юборган эди.

Шунингдек, аёллар футболи бўйича 2022 йилги U-20 Осиё кубогини юртимиз майдонида ўтказиш мақсадида ОФКга мурожаат хати йўллади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Кейинги навбатда, ОФК ҳар бир талабгор аъзо ассоциация билан тендер жараёнига доир зарурий ҳужжатлар устида иш олиб боради.

Мазкур чемпионатнинг расмий мезбони 2021 йил апрель ойида эълон қилиниши режалаштирилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)