Одил Аҳмедовнинг жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқди (видео)

Бугун ОЧЛ ўтиш ўйинида Одил Аҳмедов тўп тепаётган "Шанхай СИПГ" ўз майдонида "Бурирам Юнайтед" клубини қабул қилди.

Мухлисларсиз стадионда ўтказилган беллашувда шанхайликлар 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Одил Аҳмедов учрашувни тўлиқ ўтказди. "Шанхай СИПГ" ушба ғалабадан сўнг гуруҳ босқичига йўл олди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)