Одил Аҳмедов Халкни бошқа жамоага кузатиб қўйиши мумкин

“Фенербахче” таркибини бразилиялик Халк билан кучайтиришни мақсад қилган. Шу боис туркияликлар “Шанхай СИПГ”нинг ўйинини диққат билан кузатиш баробарида ҳужумчи билан дастлабки музокараларни ҳам бошлаган.

34 ёшли Халк жорий йилнинг охирида хитойликлар билан шартномаси якунланганидан кейин жамоасини ўзгартиришга қарор қилган.

Халк худди Одил Аҳмедов сингари Хитой жамоасига Россия чемпионатидан кўчиб ўтган. Ҳар икки футболчи 2018 йилда “Шанхай СИПГ”нинг Хитой чемпионлигини қўлга киритишига катта ҳисса қўшган эди.

Халк фаолиятини Европа чемпионатларидан бирида давом эттириш ёки Бразилияга қайтиб кетишни режалаштирмоқда.  

halk-sipg

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)