Одил Аҳмедов: Халк ўрнингдан тур, бугун ўйин бор!

Хитой чемпионатида бош соврин учун курашаёган “Шанхай СИПГ” кетма-кет иккита ғалабадан сўнг, бугун учинчи учрашувини ўтказади. Бу гал Одил Аҳмедов жамоаси сафарда “Циндао Хайню” футболчилари билан куч синашади.

Жорий мавсумда Хитой чемпионатида 16 та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб боряпти. Қоидага кўра, ҳар бир гуруҳдан тўрттадан жамоа плей-оффда чемпионлик учун курашни давом эттиради. Қолган жамоалар эса, юқори дивизиондаги жойини сақлаб қолиш учун ўйнайди.

“В” гуруҳидан жой олган “Шанхай СИПГ” олти очко билан биринчи ўринда бормоқда. Бугун рақиб -  “Циндао Хайню” атиги бир очко билан мусобақа жадвалининг қуйи қисмидан жой олган.

Учрашув Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)