Одил Аҳмедов “Шанхай СИПГ” сафида ажойиб гол урди (видео)

Хитой Суперлигасининг навбатдаги турида Миллий терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов тўп сураётган “Шанхай СИПГ” “Тианжин Тэда” клуби билан баҳс олиб борди ва 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Одил Аҳмедов 46-дақиқада майдонга тушди ва 1 та голли узатма амалга оширди,шунингдек ўзи ҳам 90-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.

Қуйида Аҳмедовнинг голини томоша қилишингиз мумкин: