Одил Аҳмедов: Мухлисларни хурсанд қилиш ниятим бор

Хабарингиз бор, кеча ЎФА ва ПФЛ “Йилнинг энг яхшилари”ни тақдирлаш маросимини ўтказди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов “Фидойилик рамзи” махсус мукофоти билан тақдирланди.

8091577202762

Ушбу маросимдан сўнг Одил Аҳмедов SPORTS.uz сайтига маросим ва кейинги режалари борасида ўз фикрларини билдирди.

- Тадбир ажойиб тарзда ўтди. Шу фурсатдан фойдаланиб, мукофотларни қўлга киритган ҳар бир футболчи, мураббий ва бошқаларни футболга қўшаётган ҳиссаси учун барчани табриклайман.

Мукофотимга келадиган бўлсак, бу мен учун жуда ҳам катта мотивация. Ўзбек футболи учун келажакда ҳам ўз ҳиссамни қўшиб, қўлимдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

8701577211295

Кейинги режаларим? Ҳозирги клубим “Шанхай СИПГ”да қоламан. Кейинги йили ҳудо хоҳласа, Ўзбекистон миллий терма жамоасида яхши ўйин кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилиш ниятим бор, - деди Одиҳ Аҳмедов.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
DJ UZBEKISTAN
03/02/2020 13:01
Odil Ahmedov gapda emas futbolda qobiliyatingni ko'rsat mujik.!
&
Surxon turon
26/12/2019 09:26
Илохим ниятинга ет
Baxil Alixujaev
25/12/2019 18:32
Маглубларни такдирлашмас эди! Бу Одил Ахмедов ута латтачайнар, нахотки сардорлик богичи шундай бушанг ва ландовурларга топширилса? Сардор буш булса, бутун жамоа хам буш булади! Одил урнида эркакка ухшаган бошка йигит булганда 1-2та уйинда Сергеев ва Лобановларни командага кайтолмайдиган килиб ташларди