Одил Аҳмедов майдонга тушмаган ўйинда “Шанхай СИПГ” ОЧЛ ярим финал йўлланмасини қўлдан бой берди
Ads

Ҳозиргина Осиё Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб баҳсидан ўрин олган Япониянинг “Урава Ред Даймондс” ҳамда ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ҳаракат қиладиган Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клублари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

Япониядаги ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Аммо, Хитойдаги беллашувда 2:2 ҳисоби қайд этилгани боис, меҳмонда киритилган голлар эвазига “Урава” ярим финалга йўл олди.

Таъкидлаш керакки, Одил Аҳмедов ушбу учрашув қайдномасига ҳам киритилмади.

Урава

  • Шинзо Короки 39'

Осиё чемпионлар лигаси 1/4 финал

17/09/2019, 15:30

1
:
1
Тугади

Шанхай СИПГ

  • Shenchao Wang 60'
45'
90'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Umid Erkulov
17/09/2019 19:23
Одил хам чарчади Энди