
"Octagon 33". Одилхон Камолов - Эркебулан Токтар жанги муддатидан олдин якунланди
Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида ММА бўйича "Octagon" промоушенининг навбатдаги турнири бўлиб ўтмоқда.
Кечанинг "Co-main event"ида ҳамюртимиз Одилхон Камолов мезбонлар вакили Эркебулан Токтарга қарши октагонга кўтарилди. Катта қизиқишга сабаб бўлган тўқнашувда Камолов ғалаба қозонди.
3-раундда Одилхон рақибининг ўнг қўлини "захват"га олди ва шу тариқа ғалабага эришди.
Фикрлар