ОЧЛ тур рамзий жамоасидан АГМК футболчилари қолиб, улардан мағлубиятга учраган жамоадан ўйинчи ўрин олди (Фото)

20-22 апрель кунлари Осиё Чемпионлар лигаси Ғарб минтақасида гуруҳ босқичининг 3-тур ўйинлари ўтказилди.

Юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" йирик ҳисобда имкониятни бой берди. АГМК эса иродали ғалабани қўлга киритди.

ОФК тур доирасида ўзини кўрсатган футболчилардан иборат ҳафта рамзий жамоасини тузиб чиқди. Термада ажойиб ғалабага эришган олмалиқликлардан ҳеч ким йўқлиги эътиборни тортди. Ҳар ҳолда охирги дақиқаларда киритилган голлардан сўнг Миржалол Қосимов шогирдлари мағлубиятни ғалабага айлантириб, қаҳрамонлик кўрсатганди. Бироқ АГМКдан мағлуб бўлган "Шабаб Ал-Аҳли"дан ўйинчи бор.

Қуйида ОЧЛ 3-тур рамзий жамоаси билан танишинг:

Ezk_QLBXsAUJdvc

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар