ОЧЛ.

Осиё Чемпионлар лигасида дастлабки тур баҳслари ўтказилди. "Пахтакор" ва илк бор гуруҳ босқичида қатнашаётган АГМК ўз юришини бошлади.

Эрон клубига қарши учрашувларда статистика бўйича устунликка эгадек кўринган "шерлар" биринчи ўйинда "Трактор" билан дуранг (3:3) қайд этди. Ҳамюртимиз Отабек Шукуров фаолият юритаётган "Шаржа" Ироқ вакилини таслим этди (1:0) ва пешқадамга айланди. 

Миржалол Қосимов шогирдлари мусобақа етакчиси "Ал-Ҳилол" билан қийин кечган беллашувда очко олишни уддалади (2:2). Ушбу гуруҳда Жалолиддин Машарипов тўп тепаётган "Шабаб Ал-Аҳли"  Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси билан дуранг ўйнади (0:0). Натижада квартетдаги барча учрашувларда муроса йўли танланди.

Биринчи турдан кейин "А" ва "В" гуруҳларидаги турнир жадвалида жамоалар қайси ўринларга жойлашгинини кўришингиз мумкин.

EzDRongVkAQlBrj

EzDaOYGVUAEYUHC

АГМК 2-турни 18 апрель куни "Истиқлол"га қарши ўтказади, "Пахтакор" бир кун аввал Ироқ клуби билан куч синашади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар