ОЧЛ. Азиз Ғаниев узоқ масофадан гол урган ўйинда

Осиё Чемпионлар лигаси нимчорак финалидан ўрин олган Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" клуби ва Бирлашган Араб Амирликларининг "Шабаб Ал-Аҳли" жамоаси ўртасидаги баҳс якунланди.

Беллашувда дастлаб БАА жамоасида тўп тепаётган ҳамюртимиз Азиз Ғаниев узоқ масофадан гол уриб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда Омар Ал-Сома мувозанатни тиклади. Учрашувнинг асосий вақтида 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилгач, экстра таймларга ўтилди.

Ei2V7ihXYAE9rwm

Қўшимча 15 дақиқадан иборат икки таймда ҳам жамоалар ҳисобни ўзгартира олмади. Пенальтилар сериясида эса, омад "Ал-Аҳли"га (4:3) кулиб боқди.

Шу тариқа, саудияликлар мусобақанинг чорак финалига йўл олди. Ғаниев клуби эса, ОЧЛдаги юришини тўхтатди.

Аль-Ахли(С.А)

  • Omar Al Somah 54'

Осиё чемпионлар лигаси 1/8 финал

26/09/2020, 18:40

1
:
1
(П.С: 4 : 3)
Тугади

Аль-Ахли

  • Azizjon Ganiev 28'
45'
90'
120'
 

Ei2V7gFXsAozZUm

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар