ОЧЛ. 6-турнинг энг яхши футболчиси аниқланди. Номзодлар орасида Жалолиддин Машарипов ҳам бор эди (Фото)

"Пахтакор" клуби Осиё Чемпионлар Лигаси Б гуруҳидан биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олди. 6-турда "Шаҳр Ходро" жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этган "шерлар" етакчиси Жалолиддин Машарипов ОЧЛда ҳафта ўйинчиси бўлиш учун номзодлар орасида эътироф этилганди.

"Шаҳр Ходро" - "Пахтакор" беллашувида киритилган ягона гол муаллифи айнан Машарипов эди. У дарвозани ишғол қилишдан ташқари 55 та узатма ҳамда 3 та зарба берди.

Футболчиларнинг натижаларига кўра, "Пахтакор"нинг бу босқичдаги рақиби "Истиқлол" ҳужумчиси Меҳди Ғайеди энг кўп балл тўплади. Ғайеди рақиб дарвозасини ишғол қилиш билан бирга битта голга ассистентлик қилган. Шу боис у 6-турнинг энг яхши футболчиси, деб топилди.

photo_2020-09-25_17-13-20

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар