“Ньюкасл” биринчи трансферга тайёр

“Ньюкасл” қишки трансферлар ойнасида бир неча янги футболчиларни ўз сафига қўшиб олади. Айни пайтда клуб мутасаддилари таркибни кучайтирадиган ўйинчиларнинг бир нечтаси билан музокара олиб бормоқда.

Биринчи трансферлардан бири “Ювентус” ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо бўлиши кутилмоқда. Франциялик футболчининг агентлари музокаранинг дастлабки босқичини муваффақиятли якунлади.

“Ньюкасл” уни олиш учун 30 миллион евродан воз кечишга тайёр. Рабьонинг ўзига йилига 10 миллион евро миқдорида маош тўланади.

“Ювентус” раҳбарияти Рабьони сотиб юбориб, унинг ўрнига “Монако” вакили Орельен Тчуаменини олиб келишни режалаштирган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию