Нуротада энг кучли полвонлар аниқланди

Навоий вилоятининг Нурота туманида жойлашган болалар-ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 15-16 ёшли йигит-қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда мамлакатимиз белбоғли кураш федерацияси томонидан ёшлар ўртасида миллий қадирятларимизни янада оммалаштириш, жисмоний тарбия ва спорт билан мунатазам шуғулланишлари учун имконият яратиш ва белбоғли кураш бўйича янги номларни кашф этиш мақсадида ташкил этилган мамлакат кубогида юртимизнинг барча ҳудудидан келган 300 нафардан ортиқ ёш полвонлар иштирок эркин ва классик йўналишларда ўзаро рақобатлашди. 

Ўғил болалар ўртасидаги классик йўналишда ўтган беллашуларда Шуҳратбек Қирғизбоев, Изатилла Жуманов, Самандар Солиев, Камронмирзо Исмоналиев, Ҳаётбек Камолиддинов, Жаҳонгир Эшқўзиев, Илёсбек Ёқубжонов, Файзулло Муптиллаев, Самандар Анваров, Хуршидбек Йўлдошев, Илёсбек Мирзаҳматов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Эркин йўналишда куч синашган қизлар ўртасида Молдир Алимбоева, Мадина Акрамова, Ясмина Содиқова, Сайёра Муратбоева, Моҳинур Раҳмонова, Ойдинахон Отақулова ҳамда Ўғилой Салимова барча рақибларини енгиб олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, мусобақада ўғил болалар ўртасида ҳам эркин йўналишда ғолиб ва совриндорлар номи аниқ бўлди. Ўзбекистон кубоги якунида ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар